Баҳрайн мезбонлигида бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида финал иштирокчилари аниқланди. Ҳал қилувчи беллашув 30 октябрь куни Риффа шаҳрида бўлиб ўтади.
Ярим финалнинг биринчи ўйинида Япония терма жамоаси Вьетнам дарвозасига жавобсиз 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Чорак финалда япониялик футболчилар Тожикистон устидан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Вьетнам финалга йўл ола билмаган бўлса-да, 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатида иштирок этади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини мундиал чиптасидан мосуво қилган эронлик футболчилар эса Саудия Арабистони билан бўлиб ўтган ярим финал ўйинида имкониятни бой берди — 5:6. Мазкур беллашув Баҳрайндаги Осиё Чемпионатининг энг сермаҳсул ўйини бўлиб қолди.
Осиё Чемпионати—U19 Ярим финал 27 октябрь, пайшанба
Изоҳ (0)