ФИФА футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати тимсолига айланган бўри Забиваканинг ҳуқуқларини Томск давлат университети график дизайн кафедраси талабаси Екатерина Бочаровадан сотиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Менга 500 доллар тўлашди. Бўри учун ҳуқуқ ФИФАга ўтди, бу борада тимсолнинг қораламалари чизилаётган вақтдаёқ келишиб бўлинган эди», — деди Бочарова.
«Мен бўрининг қораламаларини ўқитувчиларимга олиб келиб кўрсатгандим. Уларга унчалик ҳам ёқмаганди, ишимни жиддий эмас, деб баҳолашганди. Лекин ҳозир мен билан фахрланишяпти», — дея қўшимча қилди талаба қиз.
Екатерина ўқишни битирганидан сўнг, ўз кучини мультипликацияда синаб кўрмоқчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)