Афғонистон расмийлари «ал-Қоида» террорчи гуруҳининг икки етакчиси йўқ қилинганини тасдиқлади. Бу ҳақда, Афғонистон миллий хавфсизлик дирекциясига (NDS) асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Баёнотга кўра, Фаррух ал-Қатаний, Билол ал-Утобий, шунингдек, гуруҳнинг яна бир аъзоси коалициянинг Кунар вилоятида амалга оширган зарбалари натижасида йўқ қилинди. Зарбалар NDS билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилган эди.
Изоҳ (0)