Прокуратура Олмаота судидан 2016 йил июль ойида шаҳардаги полиция бўлинмасига ҳужум қилганликда айбланаётган Руслан Кулебековни ўлим жазосига ҳукм қилишни сўради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Кулебеков саккиз нафар ҳуқуқ-тартибот ходими, икки нафар тинч аҳоли вакилини ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини содир этишда, шунингдек, шунингдек, уч фуқаронинг жонига суиқасд қилишда айбланмоқда.
Қозоғистонда ўлим жазосига 2003 йилдан эътиборан мораторий жорий қилинган, 2004 йилдан бери у умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштириб келинади.
Айни вақтда, мамлакатда ўлим жазоси жиноий жазо тури сифатида бекор қилинмаган ва мораторий бекор қилинганидан бир йил ўтиб, ижро этилиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)