Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия бош вазири Дмитрий Медведев иштирокида Сколковода ўтаётган «Очиқ инновациялар» форуми вақтида қисқа туташув натижасида юз берган қасир-қусур овозлари сабаб тадбир тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Telegraph.co.uk»

Фото: «Telegraph.co.uk»

Муҳокамалар вақтида бошловчи «хавфсизлик нуқтаи назаридан иншоотни тарк этишга чақирди». Россия бош вазири ҳам ўз делегацияси билан бирга зални тарк этган.

Форум иштирокчилари Федерал қўриқлаш хизмати ташаббуси билан эвакуация қилинган. Анжуманлар залида куйинди ҳиди тарқалган.

Хавфсизлик хизмати ходимларининг маълум қилишича, зал устидаги гумбазда симлар тутаб кетган.

Анжуманда Медведевдан ташқари, Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович, ҳукумат аъзолари ва бизнесменлар ҳам иштирок этаётган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди