Германиянинг Хайльбронн шаҳрида ўқувчиларни кўздан ёш оқизувчи газ билан 13 ёшли мактабдошлари заҳарлаган. Бу ҳақда шаҳар полицияси вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «Вести.ru».
Барча жабрланганлар — 40 нафардан ортиқ ўқувчи касалхонага нафас олишнинг қийинлашуви ва кўз яллиғланиши ташхиси билан етказилди. Ўқувчи қиз ва унинг онаси полиция бўлимига чақирилди. Қиз нима рўй беришига қизиққани учун газ баллончигини мактабда қўллаганини тан олди.
Ўқувчи қизга баллончикни фарзандлари Германияда фаоллашган «масхарабоз қотиллар» ҳужумига дуч келишидан чўчиган ота-она ҳимоя мақсадида харид қилгани аён бўлди.
Изоҳ (0)