Футбол бўйича Болгария чемпионатининг 11-туридан ўрин олган «Лудогорец» ва «Локомотив» ўртасидаги ўйин майдонга учиб келган ўрдак туфайли бир муддатга тўхтатилди. Ушбу ҳолат акс этган видео Twitter’даги Нон Сенcе Football аккаунтида эълон қилинди.
CATИОЛО эм cампо нóс вемос тодо диа, мас УМ PAТО... Сó на Булгáриа, месмо. @impedimento pic.twitter.com/hcy0Kw0VEY
— Нон Sensэ Football (@NSensэFootball) Оcтобер 22, 2016
Ушбу ҳолат учрашувнинг биринчи бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. «Локомотив» дарвозабони Николай Банков паррандани майдондан олиб чиқмоқчи бўлди, аммо уни ушлай олмади.
Учрашув бош ҳаками Стефан Апостолов биринчи бўлимга якун ясашга қарор қилди. Танаффусдан вақтида ўрдак майдонни тарк этди.
Болгарлия чемпиони «Лудогорец» мазкур ўйинда 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)