Уругвай собиқ президенти Хорхе Батлье олинган бош шикастланиши туфайли 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Сиёсатчи даволанган Sanatorio Americano касалхонаси сайтида бу ҳақда маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».
«Афсуски, кўрилган чоралар бир неча кун аввалги ҳодиса туфайли Батлье касалхонага олиб келинган клиник ҳолатни ўнглаш учун етарли бўлмади», — дейилади хабарда.
13 октябрь куни собиқ президент ҳушидан кетиб йиқилган ва бунинг оқибатида бошидан жиддий жароҳат олганди.
Маълумот учун, Хорхе Батлье мамлакатни 2000—2005 йилларда бошқарган, айнан шу пайтда Уругвай ўз тарихидаги энг жиддий молиявий тангликка дуч келганди.
Изоҳ (0)