АҚШ президенти Барак Обама, агар мамлакатдаги бўлажак президент сайловида миллиардер Дональд Трамп ғалаба қозонадиган бўлса, ҳеч ким АҚШни тарк этишга мажбур бўлмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Трамп президент этиб сайланса, Обама АҚШни тарк этадими, деб берилган саволга жавоб бераркан, Эрнест шундай деди: «Президент бўлажак сайловлар у маъқулламаётган натижа билан тугаса, биров мамлакатни тарк этишига тўғри келмаслигини кафолатлаш устида жуда жиддий иш олиб бормоқда».
Аввалроқ Барак Обама АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни «асоси жиддий бўлмаган одам» деб таърифлаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)