Туркиянинг Анталия шаҳридаги савдо-саноат палатаси биноси олдида кучли портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Шаҳар мэри Мендерес Тюрелнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 10—12 киши жабрланган, яраланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
«Автотураргоҳда турган машина портлагани ҳақида ахборот бор. Портлаш жуда кучли бўлган. Тахминларга кўра, портлаш техник носозлик оқибатида юз берган бўлиши мумкин», — деди мэр.
Аввалроқ Тюрель CNN Turk телеканалига берган интервьюсида, ҳодиса террорчилик ҳаракати бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)