Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

The Rolling Stones гуруҳи Лас-Вегас (Невада штати)даги концертини гуруҳ солисти Мик Жаггернинг касаллиги туфайли бекор қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«The Rolling Stones’нинг 19 октябрь кунига белгиланган концерти бекор қилинганини афсус билан маълум қиламиз. Гуруҳ солисти Мик Жаггер ларингит касалига чалинди. Шифокорлар унга овозини асрашни тавсия қилди», – дейилади гуруҳнинг расмий сайтидаги хабарида.

Мик Жаггер Twitter’даги саҳифасида касаллиги туфайли Лас-Вегасда ўтказилиши керак бўлган концертнинг бекор қилинишидан афсусда эканини маълум қилиб, чипта сотиб олган барчадан узр сўради.

The Rolling Stones гуруҳининг Лас-Вегасдаги концерти бўлиб ўтиш-ўтмаслиги ва чипта эгаларининг пули қайтарилиш-қайтарилмаслигига аниқлик киритилмаган.

Ярим асрлик фаолияти давомида The Rolling Stones бутун дунё бўйлаб 250 миллион нусхада тарқалган 50 га яқин мусиқий альбомлар чиқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
С7 Airlines авиакомпанияси Иркутскдан Фарғонага парвозларни тикламоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди
Саломатлик
Яширин касаллик: деменция ҳақида нималарни билиш зарур?