Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилган «Опа-сингиллар» сериали орқали танилган актёр Расулхон Қодирхонов уйланди. Бу ҳақда хонанда Машҳурбек Райимжонов Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Қадрдон дўстимиз Расулхон ҳамда укаси Рашидхонларни унутилмас оқшомлари билан чин дилдан табриклайман. Бахтингиз ҳам тўйларингиз каби қўшалоқ бўлсин!», — деб ёзган Машҳурбек Райимжонов.
«Йўқолган одам» фильмидаги иштироки билан катта кинода дебют қилган актёр Расулхон Қодиров «Опа-сингиллар» сериалидаги Икром образидан кейин катта машҳурликка эришди.
Бундан ташқари, Расулхон Қодиров «Ўзбекистон» телеканалида «Кўрганларимиз ҳақида» кўрсатувига бошловчилик қилган. Мухлислар уни «Боғчаларда» деб номланган қўшиғи орқали хонанда сифатида ҳам билишади.
Актёр Расулхон Қодиров Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)