Нобель мукофоти қўмитаси америкалик машҳур хонанда Боб Диланга адабиёт бўйича нуфузли мукофот тақдим этилгани ҳақида хабар бериш ва тақдирлаш маросимига келишини билишга бўлган ҳаракатларни тўхтатди. Бу ҳақда 17 октябрь, душанба куни The Guardian маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бу масалада ҳеч нарса қилаётганимиз йўқ. Бироқ Дилан яқиндан ҳамкорлик қиладиган концертмейстер билан боғланиш ва электрон почта орқали тегишли хабар жўнатишга эришдик. У бизга жуда самимий жавоб йўллашга ҳам улгурди. Ҳозирча шунинг ўзи ҳам етарли. Хавотир олаётганимиз йўқ, у ўзидан дарак беради деб ўйлаймиз», — дея таъкидлади Швеция академияси доимий котиби Сара Даниус.
Боб Дилан унга адабиёт бўйича Нобель мукофоти тақдим этилгани эълон қилинган кун — 13 октябрь, пайшанбадан бери бу борада сукут сақлашда давом этмоқда. Мукофотни топшириш маросими 10 декабрда Стокгольмда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)