Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абхазия телевидениеси ҳудудида номаълум эркак бомба портлатди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Телевидение ҳудудида бир киши портлаб кетди. Унда вайрон қилувчи элементларга эга бомба бўлгани кўриниб турибди. У бунга бир ўзи қўл урмагани аниқ. Абхазиянинг барча куч тизимлари бу ишга жалб этилган», — дея таъкидлади ички ишлар вазири Аслан Кобахия. 

Республика хавфсизлик кенгаши котиби Муҳаммад Килбага кўра, портловчи қурилма кучи 150—200 грамм тротил эквивалентига тенг бўлган. Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди. Абхазия президенти Рауль Хажимба объектлар, жумладан, мактаб ва болалар боғчалари қўриқланишини кучайтириш юзасидан кўрсатма берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)