Вьетнам марказий провинцияларида сув тошқини оқибатида қурбон бўлганлар сони 24 кишига етди. Бу ҳақда 17 октябрь, душанба куни Американинг ABC телеканали маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Яна тўрт киши бедарак йўқолганлиги қайд этилмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги Куангбинь провинциясининг фуқаролари эди. Бундан ташқари, 100 мингга яқин бино сув тошқини ҳудудида қолган. Тахминан 500 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатдаги сув тошқини оқибатида 21 кишининг ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)