Покистонда икки автобуснинг тўқнашиши оқибатида 27 киши қурбон бўлди
17 октябрь, душанба куни тонгда Покистон шарқидаги Панжоб вилоятида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Покистоннинг Geo TV телеканали маълумотига кўра, автобуслардан бири Карачидан Бахавалпурга, иккинчиси эса Файсалободдан Содиқободга йўл олаётганди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар