АҚШнинг Огайо штатида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Dayton Daily News нашрига кўра, самолёт Тертлкрик туманидаги Кемп-Керн аҳоли пункти яқинида, чекка ўрмонзор атрофида қулаган. Ҳодиса жойига бориш учун полициячилар вездеход ва қайиқлардан фойдаланишига тўғри келди.
Ҳаво кемаси кучли даражада ёнган, расмийлар унинг дум қисмидаги рақамларини аниқлаш устида ишламоқда. Шу сабабли самолёт қаердан қаерга йўл олгани ҳозиргача маълум эмас.
Изоҳ (0)