Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари 15 октябрь, шанба куни Мосул устидан аҳоли ушбу шаҳарга ҳужумга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирилган минглаб варақалар ташлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз Мосулни озод қилиш ва минтақага хавфсизлик ҳамда барқарорликни қайтаришга тайёргарлик кўряпмиз», — дейилади варақада.
Мосул аҳолисидан уйларида қолиш, эшик-деразаларни бекитиш ва жангарилар марраларига яқинлашмаслик сўралган. Газета услубида безатилган варақаларда жангарилар ҳаракати ҳақида хабар бериш учун телефон рақами келтирилган.
Изоҳ (0)