Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ фикрича, КХДР янги ракета парвозлари ва Корея ярим оролидаги вазиятни янада кескинлаштирувчи бошқа қадамлардан тийилиши керак. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги Гэри Росс, Америка томони маълумотларига кўра, КХДР ўтказган янги ракета синовлари муносабати билан маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Росснинг айтишича, Вашингтон Пхеньянни «минтақадаги кескинликни янада оширадиган ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.

Пентагон вакили таъкидлаганидек, АҚШ КХДРдаги янги ракета синовини қоралайди ва ушбу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиқишга олиб чиқмоқчи. Ракеталар учириш КХДРга БМТ Хавфсизлик кенгашининг аввалги қарорлари билан бевосита тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбий қўмондонлиги 15 октябрь, шанба куни КХДРда ракета муваффақиятсиз учирилганлиги эҳтимоли ҳақидаги маълумотни қўлга киритди.

АҚШ Қуролли кучлари Стратегик қўмондонлиги баёнотида ракета Кусон шаҳри яқинида 14 октябрь, жума куни маҳаллий вақт бўйича кечга яқин учирилганлиги таъкидланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)