АҚШ махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден Россия киберҳужумларига АҚШнинг жавоб чоралари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
«Менда ҳеч ким вице-президент Жо Байденга махфий операция нима эканлигини тушунтирмагандек тассурот қолмоқда», — киноя қилди Сноуден Twitter’даги саҳифасида.
Олдинроқ АҚШ вице-президенти Жо Байден NBC телеканалига Вашингтон гўёки рус хакерлари амалга оширган киберҳужумлар учун Москвага «керакли вақтда ва ўта самарали жавоб бериши»ни маълум қилганди.
Изоҳ (0)