Россия Эрон, Ироқ ва Миср вакилларини бугун, 15 октябрь куни Лозаннада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича музокараларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Биз Эрон, Ироқ ва Мисрнинг вакиллари етиб келиши ва бу ҳақда америкаликлар билан гаплашиб олиш тарафдоримиз», — деди россиялик дипломат. У, шунингдек, Сурия можаросини мамлакатларнинг тор доирасида, сурияликларга бевосита таъсир ўтказа оладиган мамлакатлар билан тартибга солиш кераклигини таъкидлади.
Миср ТИВ бошқарма раҳбари Самеҳ Шукрий Лозаннага Сурия бўйича вазирлар учрашувига етиб келишини расман маълум қилган.
Кейинроқ Эрон дипломатлари ҳам ўз иштирокини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)