АҚШ ва Жанубий Кореянинг 4—10 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган қўшма ҳарбий машғулотларида иштирок этадиган Буюк Британия ҳарбий авиацияси КХДР армияси нишони остида қолиши муқаррар, дея хабар бермоқда «Интерфакс» КХДР элчихонаси пресс-релизига таяниб.
«Бу АҚШ ва Жанубий Кореянинг КХДРга қарши янги уруш бошлашга қаратилган кирдикорларига очиқдан-очиқ қўшилиш бўйича душманларча ҳаракатдир», — дейилади пресс-релизда.
«Ҳозирги вазиятда ҳарбий манёврлар ҳақиқий урушга айланиб кетмаслигига кафолат йўқ. Шундай экан, ушбу манёврларда ишлатиладиган барча ҳарбий воситалар ва қурол-яроғлар, шубҳасиз, бизнинг армиямиз нишони остига тушади», — дея таъкидланади унда.
Изоҳ (0)