Россия мудофаа вазирлиги бир қатор ОАВлар ва чет эл ижтимоий тармоқларида Сурияда олти нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ҳақида пайдо бўлган хабарларни рад этмоқда, деб ёзади «Интерфакс».
Муассасадагилар таъкидлашича, айни пайтда Сурияда бўлган россиялик ҳарбийларнинг барчаси соғ-омон ва ўзларига тайинланган топшириқларни бажармоқда. Шундай экан, олти кишининг ўлими ҳақида олдинроқ пайдо бўлган маълумот, мудофаа вазирлиги таъкидлашича, тарғиботдан бошқа нарса эмас.
Нашр эслатишича, аввалроқ «Файлак аш-Шом» исёнчи гуруҳи олти нафар россиялик ҳарбий Суриянинг Хама провинциясида ўлдирилганини маълум қилган эди. Бу ҳақдаги хабар экстремистлар фаолиятини кузатиб борувчи SITE Intelligence group томонидан эълон қилинди, шунингдек, гуруҳнинг Twitter’ида ҳам пайдо бўлди.
Изоҳ (0)