АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ғалаба қозонса, АҚШ ўтган йилларда эришган ютуқларининг барчасидан айрилади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Барак Обама Огайо штати Кливленд шаҳрида Трампнинг рақиби — собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Трамп сайланган тақдирда, ўтган саккиз йил ичида эришилган натижаларнинг барчаси йўқотилади, — деди Обама. — Агар биз тўғри танловни амалга оширмасак, эришилган бутун прогресс пучга чиқади».
Обама Трамп мамлакатнинг демократик сиёсий тизими учун хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади. У, шунингдек, республикачиларни ўз номзодини қўллаб-қувватлашда давом этаётгани учун танқид қилди.
Обама миллиардернинг сайловлар унга қарши сохталаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги гапларини ҳам танқид остига олди.
Президент, шунингдек, Трампнинг сайловда ғолиб чиқса, Америка ишчи синфини қўллаб-қувватлаш режалари ҳақидаги нутқини ҳам танқид қилди.
Изоҳ (0)