Нью-Йоркда жарроҳлар бошлари қўшилиб кетган 13 ойлик Сиам эгизакларини ажратиш бўйича операция ўтказди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Операциянинг ўзига шифокорлар жамоаси 16 соат вақт сарфлади, эгизакларнинг эндигина ажратилган бош суякларини реконструкция қилишга эса яна бир неча соат талаб этилди.
Айни пайтда болалардан бирига уйга кетиш учун рухсат берилди, иккинчиси эса шифокорлар назорати остида бўлиб турибди, мутахассислар айтишича, у ҳам тез орада уйга қайтиши мумкин бўлади.
Операциядан сўнг болаларнинг онаси Николь Facebook‘да ўз таассуротлари билан бўлишди. «Мен бир вақтнинг ўзида ҳам қувончни, ҳам ноаниқлик қўрқувини ҳис этмоқдаман», — деб ёзди у.
Бундан ташқари, аёл фарзандлари бир неча ой давомида оғир реабилитация жараёнидан ўтиши кераклигини, бироқ у операция муваффақиятли кечганидан хурсандлигини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)