Таиланд қироли ҳузуридаги Махфий кенгаш раҳбари, мамлакатнинг собиқ вазири Прем Тинсуланон қирол Пхумипон Адульядетнинг вафоти ҳамда валиаҳд шаҳзода Маха Вачиралонгкорн тахтга чиқиш маросимини ихтиёрий равишда ортга сурганидан сўнг мамлакатнинг вақтинчалик раҳбарига айланди. Бу ҳақда, Bangkok Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Конституцияга мувофиқ, генерал Тинсуланон муваффақат раҳбар этиб тайинланди. Валиаҳднинг тахтга чиқиши кечикса, Махфий кенгаш раҳбари вақтинчалик раҳбарга айланади», — дейилади хабарномада.
96 ёшли Тинсуланон 1998 йилдан буён кенгашга раҳбарлик қилиб келади. У Таиланд сиёсатининг энг машҳур вакилларидан биридир. 1980–1988 йилларда генерал Тинсуланон мамлакат ҳукуматининг раҳбари бўлган.
Изоҳ (0)