Туркияда Анталия ва Кемер ўртасидаги трассага ракета зарбаси берилди. Снаряд балиқ маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконга келиб тушди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
CNN Turk портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланганини билдирди, бироқ уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
Ҳодиса жойига шошилинч тартибда полиция ва тез тиббий ёрдам автомобиллари жўнатилди.
Изоҳ (0)