Ҳиндистоннинг марказий қисмида 14 октябрь, жума куни автобуснинг дарага қулаши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 15 нафардан ортиқ одам жароҳат ва шикастланиш олди. Бу ҳақда Мадхья-Прадеш штати полицияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, маҳаллий вақт билан 10:30 да 40 нафардан ошиқ йўловчини олиб кетаётган автобус Ратлам посёлкаси яқинидаги трассада йўлдан чиқиб кетди ва чуқурлиги 100 метр атрофида бўлган дарага қулади. Воқеа жойида камида 17 киши ўлди, улардан 5 нафари вояга етмаган болалардир.
Ҳалокат содир бўлган манзилда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, бунда маҳаллий аҳоли ҳам фаол ёрдам бермоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага трассанинг мазкур ҳудудида рухсат берилган тезликни сезиларли равишда оширган ҳайдовчи сабаб бўлган.
Изоҳ (0)