Newark Liberty аэропортида (Нью-Жерси штати, АҚШ) 2 кун мобайнида йўловчи самолётларининг иккинчи тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилди.
12 октябрь, чоршанба куни United Airlines лайнери орқага ҳаракатланаётганда жойида турган Austrian Airlines ҳаво кемаси билан тўқнашди. Икки лайнернинг бортида ҳам йўловчилар бўлмагани сабабли ҳодиса туфайли ҳеч ким жабр кўрмади. Бироқ Austrian Airlines ўша куни Венага белгиланган рейсни бекор қилишига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, ҳодисадан бир кун аввал Пекиндан учиб келган ва бортида 150 йўловчи бўлган United Airlines лайнери Newark Liberty аэропорти учиш-қўниш майдонида қаноти билан немис ҳаво кемасига тегиб кетганди.
Изоҳ (0)