Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик босқон улоқтирувчи Татьяна Лисенко–Белобородовани Лондон–2012 Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум этди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.
Пекин–2008 ва Лондон–2012 Олимпиадаси вақтида олинган допинг намуналари қайта текширилганидан сўнг, 33 ёшли спортчининг намунасида тақиқланган туринабол моддаси аниқланди.
ХОҚ Лисенкони дисквалификация қилиб, Лондон–2012 Олимпиадасининг олтин медали, эсдалик нишони ва дипломни қайтаришни талаб қилди.
Спортчининг дисквалификацияси қарор қабул қилинган заҳоти кучга кирди.
Изоҳ (0)