Мьянма ғарбидаги Ракхайн штатида Бирма армияси кучлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлар чоғида камида 12 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС».
10 октябрь, душанба куни 200 дан ортиқ террорчилар полиция бўлинмаларига кетма-кет ҳужум уюштирди. Жиноятчиларнинг қўлида ўқотар ва совуқ қуроллар бўлган.
Шафқатсиз отишмадан сўнг тартиб посбонлари ҳужумни қайтариб, экстремистларни чекинтиришга муваффақ бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органларининг беш ходими яраланди, бир киши бедарак йўқолди. Таъқиб қилиш чоғида полициячилар ҳужум қилганларнинг икки нафарини асирга олди.
Маҳаллий ҳукумат ҳодиса рўй берган ҳудудда комендантлик соатини жорий қилди.
Изоҳ (0)