Перу прокуратураси сайловолди кампанияси доирасида маблағдан ноқонуний фойдаланишда гумон қилинаётган мамлакатнинг собиқ президенти Ольянта Умалага нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий El Universo манбаларига кўра, прокурорлар судга Умаланинг Перу ва хориждаги банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотларни терговга тақдим этиш зарурлиги билдирилган сўров жўнатди.
Перу собиқ раҳбарининг президентлик лавозимидаги 5 йиллик муддати шу йил июль ойида якунига етди. У ҳозирда ҳам олий давлат лавозимидаги фаолияти бўйича президентлик дахлсизлигига эга.
2015 йил сентябрида Перу прокуратураси Умаланинг турмуш ўртоғи Надин Эредиани молиявий фирибгарликлар бўйича тергов олиб борилаётган шахслар рўйхатига киритди. Собиқ биринчи хоним ўзи томонидан бошқариладиган Перу миллий партиясини ноқонуний молиялаштиришга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)