Британиялик альпинист мамлакатнинг энг баланд чўққисидан йиқилиб ҳалок бўлди
Буюк Британияда альпинист ороллардаги энг баланд ҳисобланмиш Бен-Невис тоғидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда, полиция маълумотларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, икки альпинист Бен-Невис чўққисига чиқишга уринган, аммо бу уриниш фожиа билан якунланган.
7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган қутқарув операциясида қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари ва тоғ-қутқарув хизмати ходимлари иштирок этди. Икки альпинист қутқариб олинди, аммо улардан бири кейинчалик жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар