Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой жанубида соҳилга «Аэре» тўфони яқинлашаётганлиги туфайли метеорологик хавфнинг юқори даражаси сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Давлат метеорологик маркази маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Forexaw

Фото: Forexaw

Ҳозирги пайтда тўфон Гонконг йўналишида соатига 10—15 километр тезликда ҳаракатланмоқда.

Биринчи бўлиб тўфон зарбига Хайнань провинцияси ва Гуандун провинциясининг соҳилбўйи туманлари учрайди. Жума, 7 октябрь ва шанба куни Фуцзянь, Чжэцзян провинциялари, шунингдек, Тайванда кучли ёмғирлар ва денгизда кучли тўлқинланиш кутилмоқда.

Маҳаллий ҳукуматга аҳолини сув тошқини ва кўчкилардан ҳимоя қилиш чораларини кўриш тавсия этилган.

Очиқ денгизда бўлган балиқчиларга яқин атрофдаги порт ва кўрфазларга яшириниш ҳақида кўрсатма берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди