Кувайтлик дин арбоби Ҳажжож бин Фаҳд ал-Ажмий Америка судига Twitter ижтимоий тармоғи орқали чақирилган биринчи одамга айланди, деб ёзади «ТАСС».
Калифорния штати федерал судьяси Лорел Билер Яқин Шарқда террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланувчи ал-Ажмий ишини кўриб чиқмоқда. Америка судига коллектив даъво Ироқ ва Сурияда террорчилар қурбонларига айланган Оссурия насронийлари томонидан берилган. Улар Кувайт фуқаросидан уларга етказилган зарар учун товон пули талаб қилмоқда.
Судда дастлабки эшитишлар чоғида Билер ал-Ажмийни судга анъанавий усуллар ёрдамида чақириб бўлмайди, деган хулосага келди. Аммо судья у Twitter’нинг «фаол фойдаланувчиси» эканлигини аниқлади, шундан сўнг ал-Ажмийни гумонланувчига тегишли электрон хабарни юбориш орқали судга чақиришга қарор қилди.
АҚШ ҳукумати ва БМТ фикрича, ал-Ажмий «Жибҳат ан-Нусра» террорчилик гуруҳи фаолиятини молиялаштиради.
Изоҳ (0)