Каталония парламенти 6 октябрь, пайшанба куни автономия мустақиллиги юзасидан референдумни кечи билан келгуси йил сентябрида ўтказиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Овоз бериш чоғида мазкур ташаббусни парламентдаги 135 ўриндан 72 тасига эга «Биргаликда ҳа» ва «Халқ якдиллиги учун номзодлар» айирмачилар коалицияси қўллаб-қувватлади. Социалистлар, марказчилар ва консерваторлар референдумга қарши чиқди, сўллар овоз беришдан тийилди.
Олдинроқ Каталония ҳукумати раиси Карлес Пучдемон автономия мустақиллиги бўйича референдум ўтказилишини Мадрид билан келишишга ҳаракат қилаётганини маълум қилганди. Бироқ Испания ҳукумати раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Сорайя Саенс де Сантамария мамлакат расмийлари референдум юзасидан ҳеч қандай келишувлар тузмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)