АҚШ президенти Барак Обама яқинлашиб келаётган «Мэттью» довули туфайли Флорида штатида фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди ва маҳаллий ҳукуматга федерал ёрдам кўрсатишни буюрди, деб ёзади «ТАСС».
Хусусан, давлат раҳбари миллий хавфсизлик вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятларда бошқарув бўйича федерал агентликка табиий офатнинг эҳтимолий оқибатларига қарши курашга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштиришга фармон берди.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест «Мэттью» кутилганидан кўра кучлироқ бўлиб чиққанини маълум қилган эди.
Айни пайтда «Мэттью» АҚШнинг жануби-шарқий штатлари — Флорида, Жоржия, Жанубий ва Шимолий Каролинага хавф солмоқда. Ушбу штатларнинг ҳукуматдан эвакуация ҳақида тавсия олган аҳолиси сони 2 миллион кишидан ошди.
Изоҳ (0)