Аварияли «Фукусима-1» атом электр станцияси ҳудудида жуда кўп миқдорда радиоактив моддаларга бой сув сизиб чиққани аниқланди, деб ёзади «Газета.ru» Tokyo Electric Power (TEPCO) компаниясига таяниб.
Мутахассислар маълумотларига кўра, ер устидаги ҳовуздан жами 32 литр сув оқиб кетган, унинг ҳар бир литрида бета-нурлантирувчи моддалар миқдори 590 минг беккерелга тенг. Меъёрида эса денгиздаги сувнинг бир литрига 150 беккерель тўғри келиши керак. Таъкидланишича TEPCO ходимлари радиоактив суюқликнинг бир қисмини бошқа ҳовузга тортиб олган.
Айни пайтда «Фукусима-1»да тупроқни музлатиш ишлари олиб борилмоқда, бу радиоактив суюқликнинг сизиб чиқиши ва ер ости сувлари зарарланиши олдини олиш имконини беради.
Изоҳ (0)