Буюк Британиянинг собиқ бош вазири сиёсатга қайтиши мумкинлигини айтди
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр мамлакат сиёсий ҳаётида яна иштирок эта бошлаши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳозирча бу очиқ саволлигича қолмоқда», — деди у Esquire журналига берган интервьюсида.
«Ҳозир ўзимга тўғри келадиган ўрин топа оламанми, йўқми, билмайман. Айни пайтда мен ўз аҳволимга доир ахборотнинг фақат бир қисмини ошкор этишни истардим», — қўшимча қилди Блэр.
Собиқ ҳукумат раҳбарининг сўзларига қараганда, Британия жамоатчилиги ҳозирда Brexit масаласида «ультрасўл» лейбористлар партияси ҳамда консерватив ҳукумат ўртасидаги ихтилофлар гирдобида қолиб кетди. У мазкур вазиятни «Буюк Британия учун фожиа» деб баҳолади.
«Консерватив ҳукумат Евроиттифоқдан қатъиян чиқишни ёқламоқда, ультрасўл лейбористлар партияси эса бизни 60 йилларга қайтарадиган сиёсий методларни қўллаб-қувватламоқда», — таъкидлади у.