Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя ва ривожланиш бўйича мутахассислари Афра ал-Аҳмадий ҳамда Роберт Вробел бошчилигидаги миссияси «Ангрен» МИЗга келди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
«Ангрен» маъмурияти раҳбарияти билан учрашув чоғида махсус индустриал зона ҳудудида янги корхоналар очилгани ва фаолият кўрсатаётганини инобатга олган ҳолда маҳаллий аҳолининг бандлиги масалалари муҳокама этилди.
Банк вакиллари «Ангрен» МИЗ корхоналарида олиб борилаётган кадрлар сиёсати, малакани ошириш масалалари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари билан ўзаро алоқалар ҳақидаги саволларига батафсил жавоб олди.
Изоҳ (0)