• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанднинг янги трамвайи қайси кўчалардан ўтади?

    Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи вақтида вилоят марказида 2017 йил 21 мартга қадар трамвай қатновини йўлга қўйиш ҳақида кўрсатма берди.

    Foto: UZ24

    Фото: UZ24

    Сиёбдан Сартепага

    «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» кўрсатувида маълум қилинишча, Самарқанд янги трамвайнинг биринчи йўналиши Сиёб бозори ва гавжум Сартепа (Саттепо) мавзеси оралиғида қатнайди. Бахтга қарши, йўл айнан қайси кўчалардан ўтиши ҳақида ҳозирча аниқ ахборот йўқ, лекин тахмин қилиш мумкин.

    Масалан, «Яндекс.Карти» харита сервисига мурожаат қилинса, Сиёб бозоридан Сартепа мавзеси (аниқроғи, Сартепа парки)гача бўлган 7,6 километрлик (автомобилда 17 дақиқада босиб ўтиш мумкин бўлган) йўналишни кўриш мумкин. Google Maps харита сервиси эса бозордан мавзега автомобилда нисбатан қулай етиб олиш мумкин бўлган учта йўлни чизиб кўрсатади.

    Йўллардан бири бўлажак трамвай ҳаракати учун нисбатан мақбулдек кўринади: Имом ал-Бухорий кўчасидан йўлга чиққан вагонлар Даҳбед йўли орқали Регистон кўчасига чиқади, Амир Темур ҳайкали олдидаги айланма йўлдан Бўстонсарой кўчасига бурилади, сўнг Амир Темур кўчасига чиқиб, Туркистон кўчаси билан чорраҳага қадар тўғри ҳаракатланади — сўнг Туркистон орқали Сартепа мавзесига кириб келади.

    Skrinshot: Google Maps

    Скриншот: Google Maps

    Google Maps’нинг маълумотига кўра, мазкур ҳаракат йўналиши узунлиги 8,6 километрга тенг, уни автомобилда 18—22 дақиқада босиб ўтиш мумкин. Қўшимчасига, кўрсатиб ўтилган йўлнинг Сиёб бозоридан Амир Темур — Лутфий кўчалари кесишмасигача бўлган аксарият қисмида 1947—1973 йилларда трамвай ҳам ҳаракатланган.

    Қайд этиш жоиз, Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳи аъзоларидан бири янги трамвай Университет хиёбонидан ўтишини тахмин қилган. Лекин бу тахмин ҳақиқатдан узоқдек кўринади — трамвайнинг ушбу салқин кўча бўйлаб ҳаракатланиши учун хиёбондаги кўп йиллик дарахтларни кесишга тўғри келади.

    Самарқанднинг эски трамвайи қайси кўчалардан ўтарди?

    Самарқандда 1947—1973 йиллар оралиғида фаолият кўрсатган эски трамвай атиги битта йўналишдан иборат эди, у «Шаҳар темирйўл вокзали — Сиёб бозори» қатнови бўйлаб йўловчиларга хизмат кўрсатган.

    Xarita: “Uz-Electro.narod.ru”

    Харита: «Uz-Electro.narod.ru»
    «Ўзбекистон электротранспорти» сайти маълумотига кўра, Самарқанднинг эски трамвайи қурилиши режалаштирилаётган ва шаҳар жануби томон интиладиган бўлажак йўналишнинг акси бўлган.

    Совет даврида инглиз тилида чиқарилган Самарқанд трамвайи йўналиш чизмаси (қора чизиқ — трамвай йўли).

    Совет даврида инглиз тилида чиқарилган Самарқанд трамвайи йўналиш чизмаси (қора чизиқ — трамвай йўли).
    Фото: «Transphoto.ru»

    У ҳозирги Имом ал-Бухорий кўчасидан йўлга чиқиб, Даҳбед йўлидан озгина юриб, сўнг ҳозирги Кўксарой майдонига бурилган, у ердан Амир Темур кўчасига кириб бориб, Лутфий кўчасига қадар тўғри ҳаракатланган, якунда Лутфий кўчаси орқали Мирзо Улуғбек ва Беруний кўчаларига чиқиб, шаҳар шимолидаги вокзалга етиб борган.

    Самарқандда қандай русумдаги трамвайлар ҳаракатланади?

    Катта эҳтимол билан, Тошкентдаги трамвай фаолиятининг тугатилиши билан кераксизга айланган, бироқ деярли янги — 2011—2013 йилларда Чехиядан олиб келинган Vario LF трамвайлари энди самарқандлик йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

    Foto: UZ24

    Фото: UZ24

    «Варио»лардан ташқари, Тошкент трамвай паркининг бошқа нисбатан яхши ва соз ҳолатдаги бошқа вагонлари ҳам Самарқандда пайдо бўлиши мумкин.

    Самарқандда фақат битта трамвай йўналиши бўладими?

    ЎзАнинг ёзишича, Мирзиёев бир эмас, бир неча «замонавий трамвай линиялари» ҳақида фикр билдирган — келажакда йўналишлар сони кўпайиши мумкин. Ҳозирча фақат бир нарса аниқ — Самарқанддаги янги трамвайнинг биринчи йўналиши 2017 йилги Наврўз байрамида очилади.
    • Қайта туғилиш: Самарқанд трамвайи тарихи

    • Фото: Самарқанднинг эски трамвайи

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    06.10.2016, 14:19   Изоҳ (0)   29074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича янги минтақавий директори Рустам Азимов билан учрашди

    06.10.2016, 12:45

    Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй барпо этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди

    06.10.2016, 12:19

    Қонунчилик палатаси Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-Конвенциясини ратификация қилишни кўриб чиқишга киришди

    06.10.2016, 11:47

    Фото: Самарқанднинг эски трамвайи

    06.10.2016, 11:42

    Қайта туғилиш: Самарқанд трамвайи тарихи

    06.10.2016, 11:19

    Марказий сайлов комиссияси раиси ЕХҲТ лойиҳалар координатори билан учрашди

    06.10.2016, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Финляндияда депутат парламент биносида ўз жонига қасд қилди

    Дунё | 20 август, 00:29

    АҚШ Украинада қўшин жойлаштирмайди — Оқ уй 

    Дунё | 20 август, 00:03

    “Қўллари билан уряпти деб ўйлагандим”: Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:45

    Ўшда Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:35

    Макрон Путиннинг Украинада “ҳозир тинчликка эришишга тайёр эканлигига” шубҳа билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:25

    Колумбияда янги туғилган қизалоққа ChatGPT шарафига исм берилди

    Дунё | 19 август, 23:15

    Трамп Украинадаги тинчлик уни жаннатга етаклаши мумкинлигига умид билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.