Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
100 дан ортиқ мамлакат, жумладан, Афғонистонга қўшни давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган «Фаровонлик ва тинчлик учун шерикчилик» форуми иштирокчилари 2017-2020 йиларда Афғонистон ҳукуматига сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун кўмак, хусусан, молиявий ёрдам бериш масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)