Евроиттифоқ Афғонистонга 1,2 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатади ва Брюсселда 5 октябрь, чоршанба куни иккинчи ҳамда асосий ишчи куни бошланган донорлар конференциясида ўз шерикларидан шундай хайрия кўмагини кутади. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Евроиттифоқ Афғонистонга 1,2 миллиард евро ажратишга қарор қилди. Бошқа шерикларимиздан ҳам шу каби мажбуриятлар олиниши ҳақида эшитишни истардим. Мазкур конференция нафақат молиявий ёрдамни таъминлаш, балки Афғонистонга сиёсий кўмак кўрсатиш истиқболларини муҳокама этишга қаратилган. Ушбу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш унинг тикланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — дея таъкидлади Могерини.
Олий вакил Евроиттифоқ томонидан ташкил этилган Афғонистон бўйича икки кунлик конференцияда дунёнинг 70 давлати ва 30 ташкилотидан 100 дан ортиқ делегация иштирок этаётганини қайд этди.
Изоҳ (0)