Ҳиндистон Марказий захира полиция кучлари (МЗПК) қўмондонлиги ўн кун ичида биринчи марта аёллар батальонини маоистларнинг сўл гуруҳлари фаолият олиб борувчи Жаркханд штатига жойлаштиришни бошлайди, деб ёзади «ТАСС» МЗПК қўмондони Дурга Прасадга таяниб.
«Ушбу бўлинма Жаркхандда сўл экстремистлар ва аксилмиллий кучларга қарши операцияларда қатнашади», — деди у.
Сўнгги ойларда полиция махсус топшириқли бўлинмаларининг аёллар батальони табиий шароитлари Жаркханд билан ўхшаш бўлган Ғарбий Бенгалия штати ҳудудидаги машғулот лагерларида махсус тайёргарликдан ўтди.
Изоҳ (0)