АҚШ мудофаа вазири матбуот котиби Питер Кук Пентагон Россия Сурияга C-300 зенит ракета тизимини нима сабабдан юборганини билмаслигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Россия уларнинг Суриядаги асосий мақсади экстремизмга қарши кураш эканлигини маълум қилган эди. Аммо ҳеч қайси террорчилик гуруҳида самолёт йўқ. Шу туфайли ушбу тизимни юборишдан мақсад нима, деб ўз-ўзимга савол беряпман. Балки бу борада Россияда яхшироқ изоҳ бордир», — деди Кук.
Нашр эслатишича, аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Сурияга C-300 зенит ракета тизими батареяси етказилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)