Афғонистон ҳукумат қўшинлари мамлакат шарқидаги Нангархар вилоятида амалга оширилган операция давомида ИШИД гуруҳининг 50 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда 4 октябрь, сешанба куни Khaama Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, жангариларнинг позицияларига ҳужум АҚШнинг Афғонистондаги кучлари билан биргаликда амалга оширилган, қуруқликдаги қўшинларга авиация кўмак берган. Ҳарбийлар озод этилган ҳудудлардан қуроллар, ўқ-дорилар, шунингдек, ясама портловчи қурилмалар топди.
Экспертларнинг таъкидлашича, охирги вақтда Афғонистоннинг жанубий вилоятлари — Лувгар, Ғазни, Ҳилманд, шунингдек, шимолдаги Қундуз, Жўзжон ва Парвана вилоятларида экстремистлар позицияларининг мустаҳкамланиши кузатилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)