Туркия расмийлари ҳарбий тўнтаришга уриниш ташкилотчилари билан алоқаларда гумон қилиб, 12801 нафар полициячини ишдан четлатди. Бу ҳақда 4 октябрь, сешанба куни Daily Sabah нашри маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Мазкур полициячиларнинг 2523 нафари раҳбарлик лавозимларида ишлагани билдирилмоқда.
Daily Sabah манбаларига кўра, Туркия ИИВ полиция ва мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ўртасидаги эҳтимолий алоқани текширишни бошлаганидан сўнг Анқара томонидан шундай қарор қабул қилинди.
Маълумот учун, турк полициясида жами 250 минг киши хизмат қилади.
Изоҳ (0)