Туркия армияси 3 октябрь, душанба куни «Фрот қалқони» операцияси доирасида Сурия шимолида ИШИДнинг 80 та объектига 219 марта артиллерия зарбаси берди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«ИШИД марраларига ‘Фиртина’ гаубицаларидан 199, ялпи ўт очиш реактив тизимларидан 20 марта зарба берилди. Террорчиларнинг 4 та артиллерия қурилмаси, қурол-аслаҳа ортган 4 та юк машинаси ва 3 та мотоцикл яксон қилинди», — дейилади штаб хабарида.
Коалиция авиацияси шимолий Суриянинг Актарин, Гўзал Мезра ва Туркман Бари туманларидаги ИШИД объектларига 9 марта зарба бергани, бунинг натижасида террорчиларга мансуб икки бино ва 12 нафар жангари йўқ қилингани билдирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)