Россия Сурияда биринчи бор замонавий С-300 ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимини жойлаштирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШнинг Fox News телеканалига кўра, тизим қисмлари ўтган дам олиш кунлари Суриянинг Тартус шаҳридаги Россия ҳарбий-денгиз базасига етказилган. Улар ҳали йиғилмагани билдирилмоқда.
АҚШдаги манбалар бу Россиянинг С-300 тизимини мамлакатдан ташқарида жойлаштираётгани билан боғлиқ илк ҳолат эканлигига эътибор қаратди.
Бу тизимлар кимга қарши қаратилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга АҚШ вакиллари террорчилар ҳарбий-ҳаво кучларига эга эмаслигини таъкидлаб, киноя қилди.
Изоҳ (0)