Ливиянинг Сирт шаҳрида голландиялик фотожурналист Жерон Орлеманс ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Бельгиянинг журналист фаолият юритган Knack газетасига таяниб.
Нашр ёзишича, Орлеманснинг вафоти ҳақида Ливияда у билан бирга бўлган муҳаррир Жоани ле Рийке маълум қилган.
Журналист ҳалок бўлган вазият ҳақида аниқ тафсилотлар ҳозирча йўқ, у снайпер томонидан ўлдирилгани тахмин этилмоқда.
Нашр таъкидлашича, 2012 йилда Орлеманс Сурияда жиҳодчилар томонидан ўғирлаб кетилган.
Изоҳ (0)